ХОТИН-ҚИЗЛАР СТАРТАПЛАРИ ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИККА ЙЎЛ ОЧАДИ

Ўзбекистонда зўравонлик тўғрисида расмий статистик маълумотларнинг йўқлигига қарамай тадқиқот кўрсатдики, оилаларда психологик ва жисмоний зўравонлик ҳамда иқтисодий ҳуқуқларнинг чекланишини киритган ҳолда зўравонликнинг турли шакллари кенг тарқалган. Ўзбекистон ҳукумати муаммоларни ҳал қилишга тарафдорлик ва  кучли сиёсий иродани намоён этди ва шунга қарамай, мамлакатда кенг жамоатчилик орасида зўравонликнинг туб сабабларини тушунмаслик оқибатида хали-ҳануз зўравонлик мавжуд.  

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йили  «ишонч телефони» ишга туширилган лаҳзадан бошлаб, зўравонликдан азоб чеккан хотин-қизлардан 15 000 дан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинди ва 2019 йилнинг дастлабки уч ойи давомида 4120 дан ортиқ аёллар ва қизлар оилавий низолар туфайли реабилитация марказларига йўналтирилди[1]. Шунга қарамай, бу рақамлар айсбергнинг чўққисинигина кўрсатади, модомики, жаҳон тенденцияларига мувофиқ аксарият зўравонлик ҳолатлари ҳақида кўпинча хабар берилмайди.

Иқтисодий имкониятлардан фойдаланишнинг чекланиши аёллар ва қизларни зўравонлик олдида ҳимоясизлигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг расмий бандликдаги улуши бор-йўғи  45,7 %[2] ни ташкил этади ва фақат  29 %[3] хотин-қизлар мамлакатда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларини бошқаради, улар кўпинча хотин-қизлар анча паст иш ҳақи оладиган норасмий секторларда ишлайдилар. Шу муносабат билан оилада хотин-қизларнинг мақоми уларнинг иқтисодий тобелиги билан чуқурлаштиради, бу эса уларнинг зўравонликка учраш эҳтимолини янада оширади.

Мазкур муаммони ҳал қилиш учун АКТЕД нинг  Ўзбекистондаги филиали ўз партнёрлари Бухоро вилоятидаги «Ойдин нур» Оилаларни Ижтимоий ҳимоялаш Маркази ва Самарқанд вилоятидаги «Рахмдиллик» Жамияти билан ҳамкорликда зўравонликни бошидан кечирган ва хатар гуруҳидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш учун реинтеграция дастурини синов тариқасида амалга оширди.  Дастур психологик ва юридик консультация беришни, тиббий кўрикдан ўтказишни, шунингдек, оғир вазиятларда турган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун турли тренинглар ўтказиш, техник ва касбий таълим (ТКТ)  ҳамда аёлларга даромад келтирувчи ўз шахсий фаолиятини бошлашлари учун бизнес-лойиҳалар бериш билан уйғунликда хавфсиз турар-жой тақдим этишни ўз ичига олади.

«Реинтеграция дастурининг муваффақияти  унинг мажмуавийлигидадир.  Аёллар қадам-бақадам ўзлари ва ўз ҳуқуқларини ҳийла чуқур англаш томон борадилар, бу натижада уларга ўзларининг шахсий бизнес-режаларини ишлаб чиқариш имконини беради, масалан, нонвойхона, сартарошхона очиш ва иқтисодий фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланиш. Лойиҳанинг барча  бенефициарлари доимий кузатувда ва мураббийлар маслаҳатида бўлганча ўзлари шахсий бизнес стартапларини оча олдилар», – дейди  АКТЕД нинг  Ўзбекистондаги филиалини Гендер тенглик масалалари бўйича Миллий координатори Фарзона Хашимова.

Аёллар ва улар томонидан бошланган янги тадбиркорликни тақдим этиш мақсадида жорий йилнинг 6 ва 7 декабрида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида иккита кўргазма ташкиллаштирилади. Кўргазма вақтида бенефициар-аёллар ўз маҳсулотларини намойиш эти ва реклама қилиш имкониятини оладилар. Мазкур тадбирлар бошқа аёлларнинг ўз иқтисодий имкониятларидан хабардорликларини ошириш мақсадида ташкил этилади. Кўргазмалар ҳам оилада ва жамиятда зўравонликни олдини олиш инструменти сифатида аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришнинг муҳимлиги тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишга кўмаклашади.

 

Қўшимча маълумот олиш учун, илтимос, АКТЕД нинг  Ўзбекистондаги филиалини Гендер тенглик масалалари бўйича Миллий координатори Фарзона Хашимова билан  Приформированностьнplanning қуйидаги электрон манзил:  tashkent.gender@acted.org ёки телефон +998 97 412 00 94 орқали боғланинг.

Хотин-қизларни  реинтеграциялаш дастури АКТЕД нинг  Ўзбекистондаги филиали, Бухоро вилоятидаги «Ойдин нур» Оилаларни Ижтимоий ҳимоялаш Маркази ва Самарқанд вилоятидаги «Рахмдиллик» Жамияти томонидан амалга оширилаётган  «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда аёллар жамоатчилик ташкилотларининг ролини ошириш воситасида  Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида рўёбга чиқарилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Комиссия билан зич ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади хавфсиз турар-жой, тиббий кўрик, психологик кўмак, юридик консультацияларни тақдим этиш, шунингдек, зўравонликка дучор қилинган ёки хатар гуруҳида турган хотин-қизлар учун иқтисодий ҳуқуқ ҳамда имкониятларни кенгайтиришни киритган ҳолда қўллаб-қувватлашнинг мажмуавий хизматларини тақдим этиш учун маҳаллий фуқаролик жамияти ташкилотлари (“Mehr Ko’zda”, «Ойдин нур» ва «Рахмдиллик») нинг  потенциалини ошириш ҳисобланади.

АКТЕД – 1993 йилда Франция, Париждаги штаб-квартираси билан асос солинган, дунёнинг 38 та мамлакатида ваколатхоналари бўлган халқаро ноҳукумат ташкилоти.  АКТЕД бир вақтнинг ўзида инсонларнинг барқарор ўсиши ва потенциалларини рўёбга чиқаришлари учун узоқ муддатли имкониятлар яратганча ўта кучли муҳтожларни қўллаб-қувватлаш учун ва инсонлар нуфузини ҳимоя қилиш учун шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш тарафдори. АКТЕД Ўзбекистонда 1999 йилдан бери ишлайди ва бугунги кунда мамлакатдаги энг фаол халқаро ноҳукумат ташкилоти бўлиб қолмоқда.

Бухоро вилоятидаги «Ойдин нур» Оилаларни Ижтимоий Ҳимоялаш Маркази – бу зўравонликдан зарар кўрганларга юридик ва психологик кўмак берадиган ҳамда хавфсиз турар-жой тақдим этадиган нодавлат-нотижорат ташкилоти.   Бухорода  2000 йили очилган  «Ойдин Нур» Маркази тақдим этаётган хизматлар секин-аста кенгаймоқда ва бугунги кунда Марказ: 500 дан ортиқ аёллар ва уларнинг фарзандларига вақтинчалик бошпана, 5000 дан ортиқ психологик консультациялар, 2100 дан ортиқ юридик консультациялар ва  9000 ҳолатда Марказнинг ишонч телефони хабарлари бўйича кўмак берилди. Ёрдам олган кўпгина аёллар ўзларининг ажрим юзасидан ишларини якунлашлари, касб эгаллашлари ва Марказ кўмаги шарофати билан иш топишлари мумкин.

Самарқанд вилоятидаги  «Рахмдиллик» жамияти   2000 йилда ташкил этилган ва Самарқанд вилоятида ҳаракат қиладиган маҳаллий фуқаролик жамияти ташкилоти. «Рахмдиллик» жамияти оғир вазиятларда аёллар ва уларнинг фарзандларига  вақтинчалик бошпана, психологик ва тиббий кўмак хамда юридик ёрдамни киритган ҳолда мажмуавий ижтимоий ҳимоялаш хизматларини тақдим этади.  Жамият аёллар ва уларнинг болалари учун таълимий тадбирларни ҳам таклиф қилади ҳамда ногиронлиги бўлган болалар ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари каби нохуш ҳолатдаги гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоялайди. Охирги икки йил давомида «Рахмдиллик» жамияти 1100 дан ортиқ аёлларга консультация ва кўмак берган бўлса, 250 нафар аёлга вақтинчалик бошпана тақдим этди.

Тошкент Шаҳар  “Mehr Ko’zda” Маркази – 2003 йили  Тошкент шаҳрида ташкил этилган ноҳукумат ташкилоти. Ташкилотнинг асосий мақсади кам таъминланган оилалардан бўлган, спорт, мусиқа, расм чизиш, чет тилларни, информатика ва интернетни ўрганишга қизиқувчи хотин-қизлар, болалар ва ёшларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ ўқитишни таъминлашдан иборат. Марказ ахборотлар, бепул консультациялар ва қатор таълимий тадбирларни ҳам тақдим этади ҳамда партнёрлар – давлат ва нодавлат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади.  «MEHR KO’ZDA» ўз фаолиятини жамиятнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамга бўлган эҳтиёжларига мослаштириш учун доимий равишда маҳаллий ҳамжамият билан алоқада бўлади.

Ushbu sayt Yevropa Ittifoqi ko'magida Frantsiyaning texnik hamkorlik va rivojlanish agentligi ACTED bilan qo'shma loyihada yaratilgan. Ushbu sayt mazmuni "Ayollarning O'zbekistonda huquqlarini himoya qilish va mehnat faolligini oshirish orqali ularning rolini kuchaytirish" loyihasi uchun javobgar emas. Ushbu saytda bildirilgan fikrlar Yevropa Komissiyasi va ACTEDning nuqtai nazarini aks ettirishini bildirmaydi.